"Милан" Сусога ўринбосар топди

"Сассуоло" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Доменико Берарди фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 23 ёшли италиялик футболчини ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Сусонинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Айтиш мумкинки Сусога “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Берарди жорий мавсум “Сассуоло” сафида жами 25та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!