"Милан" эътиборини "Севилья" ҳужумчисига қаратди

Испаниянинг "Севилья" клуби ҳужумчиси Луис Муриэль "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 27 ёшли колумбиялик футболчи ёзда “россонерилар” сафидан кетишни режалаштираётган Андре Силва ҳамда Никола Калиничларнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бироқ, миланликлар ушбу ўринга яна бир номзод сифатида "Торино" ҳужумчиси Андреа Белоттининг ҳам номзодини кўриб чиқишмоқда.

Маълумот учун, Муриэль жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 43та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!