Милнер Неймар ўрнатган ЕЧЛ рекордини такрорлади

844

Милнер Неймар ўрнатган ЕЧЛ рекордини такрорлади

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер кеча “Рома”га (5:2) қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида битта голга ассистентлик қилишга эришди.

Қайд этиш лозимки, бу Милнер учун жорий мавсум ушбу мусобақадаги саккизинчи голли узатма бўлди.

Эътиборлиси, 32 ёшли англиялик футболчи бу кўрсатгич борасида 2016/17 йилги мавсумда бразилиялик ҳужумчи Неймар (“Барселона”) ўрнатган рекордни такрорлади. Айни дамда ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган футболчи бир мавсумда 8та голга ассистентлик қилиб, мусобақа рекордини ўрнатган эди.