Мини-футбол: Наманганда 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг илк босқичи якунланди

 

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган мини-футбол бўйича Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилмоқда.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари Наманган вилоятида ўз якунига етди.

Мусобақалар Наманган шаҳридаги “Баркамол Авлод”, “Паҳлавон”, НОЗСК, “Навбаҳор Умид”, “Ёшлик спорт” мажмуаларида бўлиб ўган мусобақаларда қуйидаги жамоалар финалда ғалаба қозонди

“Навбаҳор” – “Косонсой” 4:3 (11 ёшлилар)

“Баркамол” – “Навбаҳор” 2:2. Пенальти 2:3 (12 ёшлилар)

“Наманган” – “Баркамол” 2:3 (13 ёшлилар)

“Баркамол” – “Навбаҳор” 5:3 (14 ёшлилар)

НОЗСК – “Навбаҳор” 3:2 (15 ёшлилар)

“Наманган” – “Чортоқ” 1:3 (16 ёшлилар)

“Навбаҳор” – “Косонсой” 2:3 (17 ёшлилар)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!