Миржалол Қосимов: Москва ҳам 1 кунда бунёд этилмаган

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ва дарвозабон Муроджон Зухуровлар иштирок этди ва ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Нима бўлмасин, охиригача курашамиз. “Навбаҳор”га ҳам мағлуб бўлдик. Бунга муносиб эмас эдик. Бугун ҳам менимча, ўзига хос дерби бўлди. Очиқ ўйин, чиройли комбинациялар, голга тортадиган вазиятлар бўлди. Стадионга келиб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўз шогирдларим ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ғофуровнинг катта тажрибаси бор. Ёшлар ҳам ундан кўп нарсани ўрганиши керак. Ҳаммасини ўз вақти, соати бор. Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Унга ўринбосар сифатида Ислом Қобилов бор, Равшан Ҳайдаров билан кетган Абдулла бор.

Ишлашда давом этамиз, ҳаёт давом этади. “Локомотив”ни эса ғалаба билан табриклайман”, – деб айтиб ўтди Миржалол Қосимов.

Муроджон Зуҳуров: Ўйин қийин бўлишини олдиндан билар эдик. Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтаман. Биз ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилдик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!