Модрич ёзда "Реал"дан кетишни режалаштирмоқда

596

Модрич ёзда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра 32 ёшли хорватиялик футболчи ўзининг ёшидан келиб чиқиб молиявий томондан қониқтира оладиган ва узоқ муддатли шартнома имзолашга тайёр таклифларни кўриб чиқмоқчи. Айтилишича, ушбу жамоа Модричнинг фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Модричнинг агенти мижозининг “Ювентус”га ўтишига шаъма қилган эди.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида 41та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.