"Монако" дарвозасига 7та гол урган ПСЖ 7 карра мамлакат чемпионига айланди (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Франция чемпионатининг 33-турида ПСЖ ўз майдонида "Монако"ни қабул қилди.

Париждаги "Парк де Пренс" стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар монегаскликлардан 7:1 ҳисобида устун келди.

Натижада, Унаи Эмери жамоаси чемпионат тугашига 5 тур қолганида энг яқин таъқибчиси - "Монако"ни 17 очкога ортда қолдирган ҳолда муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун, ПСЖ ўз тарихида еттинчи бор Франция чемпионлигини қўлга киритди. Уларга 1985/86, 1993/94, 2012/13, 2013/14, 2014/15, 2015/16 йилги мавсумларда ҳам Францияда тенг келадигани топилмаган эди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!