"Монако" голлар шоусида "Лион"дан устун келди (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Франция чемпионатининг 24-турида "Монако" ўз майдонида "Лион"ни қабул қилди. Муросасиз ва голларга бой кечган турнинг марказий баҳсида "Монако" 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. 

Қайд этиш керакки, "Лион" 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, кейин "Монако" ҳисобни тенглаштирди. 36-дақиқада Фалькао пенальтини голга айлантира олмади. 44-дақиқадан бошлаб эса майдон эгалари 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилишди. 

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!