"Монако" ўз сафига "Интер" ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Далберт фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар 24 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Далбертга шунингдек  "Марсель" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Далберт якунланган мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 14та баҳсда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!