"Монако" устози Португалияда "Йил мураббийи" деб топилди

"Монако" устози Леонарду Жардим ўтган 2017 йилда Португалиянинг “Энг яхши мураббийи” деб топилди.

43 ёшли мутахассис бу борада "Бенфика" бош мураббийи Руя Витория ҳамда "Шахтёр" устози Пауло Фонсекаларни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Жардим бошқарувидаги “Монако” ўтган мавсум Франция чемпионлигини қўлга киритиш билан бирга УЕФА Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб борган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!