Моуриньо: Жамоада хужумчи етарли

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер мавсумида жамоага хужум чизиғига янги футболчи сотиб олмаслигини айтиб ўтди.

- Тўғрисини айтганда, жамоанинг хужум чизиғида футболчилар етарли. Бизда Алексис, Лукаку, Марсьяль ва Рэшфорд каби топ футболчилар бор. Рэшфорд ўнг ва чап қанотларда Алексис каби тўп суриши мумкин. Лукакудан ташқари ҳамма футболчилар иккинчи хужумчи ролида ўзларини кўрсатишлари мумкин.

Сизлар учун (Sports.uz изохи: журналистларга қарата) бу ёмон хабар эканлигини биламан, чунки сизлар ёзги трансфер мавсумида шов-шув кўтаришга уринишларингизни биламан. Бироқ, хужум чизиғига ҳеч ким керак эмас ва бу мавзуда гапиришни истамайман.

Биз МЮда ўйичилар сифатинимас, ўйин услубини ва самарадорлигини кучайтирмоғимиз  даркор. Шанба куни бўлиб ўтган баҳсда иккитадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, - деди Жозе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!