Муҳитдиновнинг суперголи ёхуд "Насаф"нинг "Ал-Васл" устидан қозонган ғалабасини томоша қилинг (видео)

Бугун ОЧЛда 6-тур ўйинлари старт олди. Қаршининг "Насаф" клуби Дубайда маҳаллий "Ал-Васл" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

33-дақиқада Фабио Лима гол киритиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнггида эса Шароф Муҳитдинов ўнг қанотдан узатиб берилган ажойиб пассни голга айлантира олди - 1:1.

Иккинчи тайм аввалида эса Бобир Абдуҳолиқов ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан рақиб дарвозасини ишғол этишниг уддасидан чиқди.

Афсуски, қаршиликлар гуруҳ баҳсларида 10 очко тўплашга эришган бўлсаларда, плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олишмади.

Қуйида "Ал-Васл"га қарши ўйин видеошарҳини томоша қилиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!