Мунир Эль-Хаддади ҳамон ЖЧ-2018да ўйнашдан умидини узмаяпти

“Барселона” клуби форварди Мунир Эль-Хаддади Марокаш терма жамоаси сафида Россия мундиалида иштирок этмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 22 ёшли футболчи фуқаролигини алмаштиришга уриниб кўрган, бироқ ФИФА бунга руҳсат бермаган эди. Аммо Мунир бу билан умидини узмоқчи эмас ва у ушбу масала юзасидан спорт  арбитраж судига (CAS) мурожаат қилмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Мунир 2014 йил Испания терма жамоасида биринчи ва охирги марта майдонга тушган ва ушбу ўйин расмий баҳс бўлган. Шу тариқа у ФИФА қоидалари бўйича терма жамоасини алмаштириш ҳуқуқига эга эмас.

Маълумот учун, жорий мавсум ижара асосида “Алавес” сафида ўйнаётган Эль-Хаддади жами 31та учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 11та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!