Муносабатлар чигаллашди: Моуриньо Погбани сотишга розилик берди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо келаётган ёзда клуб ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотишга розилик берди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган, шу сабабли португалиялик мутахассис Погбанинг ёзги трансфер ойнасида кетишига қаршилик билдирмайди.

Айни вақтда франциялик футболчининг хизматларининг ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки томон вакиллари музокараларни бошлаб юборишди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Поль Погба АПЛ доирасда 22 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 9 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!