Мусаевнинг жамоаси сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди

Бугун Япония J лигасида 33-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” клуби ўз сафарда “Саган Тосу”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда Йошиданинг автоголи ва Каваматалар томонидан киритилган голлар туфайли меҳмонлар сафарда бўлишларига қарамай 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, 65-дақиқада шеригига ўз ўрнини бўшатиб берди.

Чемпионат якунланишига 1 тур қолганида иваталиклар турнир жадвалида 57 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Япония J лигаси. 33-тур

“Саган Тосу” – “Жубило Ивата” 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!