Мхитарян "Атлетико"га қарши баҳсда "Арсенал"га ёрдам бера олади

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян "Атлетико"га қарши Европа лигаси ярим финал учрашувларида жамоасига ёрдам бера олади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Арсен Венгер журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввал арманистонлик футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши, агар “Арсенал” Европа лигаси финалига чиқа олса ушу баҳсга қадар соғайиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мхитарян жорий мавсум “Арсенал”га кўчиб ўтгач АПЛнинг 7та ўйинида иштирок этган ва ўз ҳисоибига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!