Мхитарян: Доимо “Арсенал”да ўйнашни орзу қилганман

670

Мхитарян: Доимо “Арсенал”да ўйнашни орзу қилганман

Арманистонлик ярим ҳимоячи Гейнрих Мхитарян Лондоннинг “Арсенал” клуби сафига ўтгач, ўз фикрларини билдирди.

“Бу келишув амалга ошганидан бахтиёрман. Мен ёшликдан “Арсенал”да ўйнашни орзу қилиб келганман. Энди, бу ерда янги тарих яратиш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман.

Менга “Арсенал”нинг ўйини ва Арсен Венгернинг машғулотлари доимо ёққан. Унинг қўл остида жамоада ёш футболчилар кўп ва яхши ўйин намойиш этишмоқда. Албатта, мен Тери Анрини яхши кўраман. У қаҳрамон бўлган”, – деб айтиб ўтди Мхитарян клуб расмий сайтига.