“Мхитарянга етадигани йўқ-ми?” ёхуд Арманистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Гейнрих Мхитарян – бу футболчини арман футболи фахри десак муболаға қилмаган бўламиз. Боиси, Мхитарян ўзининг юксак иқтидори ва бетакрор техникаси билан дунёнинг энг номдор жамоаларидан бири “Мачестер Юнайтед”да муваффақиятли тўп суриб келмоқда. “Мики”(унинг лақаби, муаллиф) терма жамоада ҳам яхши ўйин намойиш этиб келмоқда ва у терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. Қуйидаги мақоламиз орқали эса Мхитарян ва бу борада ундан кейинги ўринларда турадиган футболчилар билан  танишасиз.

Мавзуга оид:

>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

5-6. Эдгар Манучарян – 9 та гол

Бу футболчи 2004 йилдан буён мамлакат бош жамоасида тўп суриб келади. Бугунги кунга қадар терма либосида 50 та ўйин ўтказган Манучарян рақиблар дарвозасини 9 бор аниқ нишонга олган. Жумладан, Ўзбекистон термасига ҳам гол киритган.

>>Уэльс терма жамоаси тўпурарлари. Топ-5

5-6. Маркус Пизелли – 9

Маркус маҳаллийлаштирилган футболчи саналади ва у 2008 йилдан буён Арманистон термасида фаолият юритиб келади. 3 марта Арманистон чемпионатида тўпурар бўлган асли бразилиялик бўлган ҳужумчи Арманистон терма жамоаси сафида 9 бор гол киритган.

>>Испанияда тайинли ҳужумчи чиқмаганми ёхуд “қизил фурия” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

3-4. Геворг Газарян – 10

Бугунги кунда Португалиянинг “Маритиму” клубида фаолият олиб бораётган Газарян 2007 йилдан буён терма жамоадан мунтазам чақирув олиб келади. Бугунги кунга қадар МТЖда 52 та баҳсда майдонга тушган Газарян рақиблар дарвозасини 10 марта нишонга олишга муваффақ бўлган.

3-4. Юра Мовсисян – 10

Мовсисян асли Озарбайжонда таваллуд топган. Футболдаги илк сабоқларини эса АҚШда олган Мовсисян бугунги кунда ҳам фаолиятини “океан орти”да давом эттирмоқда. Юра айни пайтгача Арманистон термаси сафида 10 та гол киритган ва унга бунча тўп киритиши учун 35 та ўйин керак бўлди.

2. Артур Петросян – 11

Петросян ушбу рўйҳатдан ўрин эгаллаган фаолиятини якунлаган ягона футболчидир. 1992-2004 йилларда мамлакат бош жамоаси сафида тўп сурган Артур бу давр мобайнида 70 та беллашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 11 бор ишғол этишга эришган. Маълумот ўрнида Петросян ҳозирда Арманистон термасининг бош мурабббийи саналади.

1. Гейнрих Мхитарян – 20

Арманистоннинг 7 карра энг яхши футболчиси бўлган Мхитарян терма жамоада 2007 йилдан буён тўп суриб келади. 7 та тилда мулоқот қила оладиган Гейнрих бугунги кунга қадар МТЖда 62 ўйин ўтказган холда, 20 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиққан.

Изоҳ: Статистика 28.03.2017 ҳолатига

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!