Нагаев тўп сурадиган клуб “ўзига келди”

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Иртиш”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда чимкентликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 89-дақиқада захирага олинди.

Қайд этиш жоиз, бу “Ордабаси”нинг сўнгги 4 ўйиндаги дастлабки ғалабаси бўлди. Бугунги муваффақиятдан сўнг “Ордабаси” жамғарган очколар сони 16 тага етди ва жамоа 3-ўринга кўтарилиб олди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 8-тур

“Ордабаси” – “Иртиш” 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!