Нагаевнинг жамоаси аутсайдер билан дуранг ўйнади

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган "Ордабаси" жамоаси сафарда "Қайсар" билан куч синашди.

Қизилўрда шаҳрида кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди - 0:0. Ҳамюртими 62-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Шу тариқа, чимкентликлар жамғарган очколар сони 13 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Қайсар" эса 3-очкосини қўлга киритди ва 10-ўринга кўтарилиб олди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 7-тур

"Қайсар" - "Ордабаси" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!