Нагаевнинг жамоаси мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби сафарда “Оқжайиқ” клуби билан куч синашди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Нагаев ўйинни асосий таркибда бошлади.

Шу тариқа, чимкентликлар мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишди. Улар ҳисобида 12 очко мавжуд ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 5-тур

“Оқжайиқ” – “Ордабаси” 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!