Нагаевнинг хатоси жамоасига қимматга тушди

Бугун Қозоғистонда мамлакат кубогининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ярим финал учун кечган ўйинда “Қайрат”га қарши баҳс олиб борди.

Бир ўйиндан иборат бўлган қарама-қаршиликнинг асосий ва қўшимча бўлимларида 1:1 ҳисобида кучлар тенг келди. Ғолиб номини аниқлаш учун эса пеналтилар сериясига мурожаат этилди.

“Футбол лотереяси”да эса омад олмоталикларга кулиб боқди ва улар 4:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Нагаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 120 дақиқа ўйнади. Айнан ҳамюртимиз жамоасининг пеналтилар сериясидаги сўнгги зарбани йўллади ва афсуски, гол кирита олмади ва “Қайрат”нинг кейинги босқичга йўл олишини “та`минлади”.

Қозоғистон кубоги. Чорак финал

“Ордабаси” – “Қайрат” 1:1

Пеналтилар серияси – 3:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!