"Наполи" А Серияда ғалати рекорд ўрнатди

“Наполи” А Серия тарихида шу кунгача кузатилмаган ғалати рекорд соҳибига айланди.

Bleacher Report Football нашри тарқатган хабарга кўра “Наполи” ушбу мусобақа тарихида 90 очкодан кўп жамғариб, якунда чемпион бўла олмаган илк жамоага айланди.

Қайд этиш лозимки Маурицио Сарри шогирдлари якунланган мавсум 91 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада қолиб кетишди. Чемпионлик эса ҳисобида 95 очко бўлган “Ювентус”га насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!