“Наполи” ўз рекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча “Наполи” А Сериянинг 28-тури доирасида сафарда “Интер” меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Opta нашрининг маълум қилишича неаполликлар чемпионатнинг сўнгги 5та сафар баҳсидан буён ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келишмоқда. Шу тариқа улар клубнинг бу борадаги рекордини такрорлашга муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Маурицио Сарри шогирдлари А Серияда сўнгги марта ўтган йилнинг 16 декабрида “Торино”га (3:1) қарши сафар баҳсида гол ўтказиб юборишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!