“Наполи” ўзига янги ҳужумчи топди

 

“Болонья” жамоасининг ҳужумчиси Симоне Верди ёзги трансфер ойнасида “Наполи”га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport газетаси хабар берди.

Неаполликлар раҳбарияти Вердини қишда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирганди, бироқ футболчи амалдаги клубидан кетишни истамаган эди.

Маълум бўлишича, “Болонья” Вердини 22 миллион евродан кам бўлган нархга сотмайди. Томонлар ўзаро келишувга эришгани ва яқин орада шартнома тузилиши маълум қилимоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!