"Насаф" - "Қўқон-1912". Жамоалар эртага қандай либосларда ўйнаши маълум бўлди

Бугун Қаршидаги “Марказий” стадионда Pepsi Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - “Қўқон-1912” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Р. Черников ҳамда ҳакамлар назоратчиси М. Исмоиловлар иштирок этишди. Йиғилишда ўйиндаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Эртага бўладиган учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олинди.

Унга кўра, эртанги баҳсда меҳмонлар - “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Мезбонлар “Насаф” футболчилари эса қизил рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.

nas vs qoq

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!