“Насаф” ҳамда “Ал Хидд” клублари ўртасидаги ўйин соат 16:00да бошланади

 

“Насаф” клуби ушбу мавсумда Ўзбекистон клублари ичида биринчи бўлиб Осиё Чемпионлар Лигасида майдонга тушади.

Рўзиқул Бердиев жамоаси 31 январь куни ўз майдонида ОЧЛ ўтиш ўйини босқичида Баҳрайннинг “Ал Хидд” клубини қабул қилади. Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 16:00да бошланади. Бу ҳақда УзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, мазкур ўйин ғолиби ОЧЛ плей-офф кейинги босқичида гуруҳ босқичи йўлланмаси учун Саудия Арабистонининг “Ал Фатех” клубига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!