"Насаф"нинг ОЧЛ 3-туридаги рақиби – "Ал Садд" йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Қаршининг “Насаф” клубининг ОЧЛ 3-туридаги рақиби – “Ал Садд” клуби бу тур ўз майдонида “Ал Араби”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ал Садд” жамғарган очколар сони 43 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12 клуб орасида 2-ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 17-тур

“Ал Садд” – “Ал Араби” 5:1

Голлар: Ҳассан Холид (7, 9, 79 пенальти), Абдулкарим Ҳассан (57), Бунеджа (60) – Жардел (10).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!