"Насаф"нинг собиқ бош мураббийи Киев шаҳар футбол федерациясига раҳбар бўлди

Қаршининг “Насаф” клубида бир неча йил муваффақиятли фаолият олиб борган украиналик машҳур мутахассис Анатолий Демьяненко Киев шаҳри футбол федерацияси раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда ғолиб чиқди.

Ушбу лавозимга шунингдек “Динамо” Киев ва “Спартак” Москва клубларида тўп сурган машҳур ҳимоячи Владислав Ващук ҳам даъвогарлик қилди.

Таъкидлаш лозимки, Киев шаҳар футбол федерацияси Киев футбол федерациясининг альтернативи ҳисобланади.

Энди ушбу лавозимда Демьяненкога сайловларда имкониятни бой берган Ващук ёрдам берадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!