"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувига оид маълумотлар

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 11-турида "Навбаҳор" ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан "Навбаҳор" матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди. 

Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статискасига назар ташлайдиган бўлсак, бу 2 клуб 36 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 13 марта, навоийликлар эса 12 марта ғалаба нашидасини суришган, 11та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи бўйича устунлик наманганликлар томонида -  47–42. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 50, “Қизилқум” 47 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0га тенг.

Наманганда ўтказилган сўнгги 5 учрашувда “Қизилқум” 1 марта зафар қучиб, 4 марта имкониятни бой берган.      

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув: 
17.08.2017 «Навбаҳор» - «Қизилқум» -  3:2
29.10.2016 «Навбаҳор» - «Қизилқум» -  0:2
30.10.2015 «Навбаҳор» - «Қизилқум» -  2:1
17.10.2014 «Навбаҳор» - «Қизилқум» -  2:0
18.10.2013 «Навбаҳор» - «Қизилқум» -  1:0.

Намангандаги ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Мазкур жамоалар ўртасидаги Наманганда ўтказилган баҳсларда 9 марта мезбонлар ғалаба қозонишган, 6 марта дуранг қайд этилган, 3та ўйинда навоийликлар зафар қучишган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви 12 май куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!