“Навбаҳор” – “Локомотив” ўйинига 25 мингдан зиёд мухлис келди

Айни дақиқаларда Намангандаги “Марказий” стадионида Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб  ўтмоқда.

Бугунги ўйинга Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташриф буюрди ва учрашувдан олдин мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

"Намангандаги “Марказий” стадионига аслида 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Лекин бугун стадионга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!