650

Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Суперлигада иштирок этувчи клублар олдига бир қатор талаблар қўйилган. Ушбу талаблардан бири бундан буён элитада иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ЎФА томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Ассоциациянинг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Тошкентда йиғин ўтказган “Нефтчи” жамоаси бугун эрта тонгда “НБУ-Осиё” стадионида илмий гуруҳ вакили Шамил Исеев бошчилигидаги назорат синовидан ўтдилар. Жараённи Ю.Сиянов ҳамда А.Қорабоевлар ҳам кузатиб боришди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50  метрга югуриш,  “Yo-Yo” тест синовлари, тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш (дарвозабонлар учун)

Ушбу тестларда жамоанинг 21 нафар футболчиси иштирок этди. Тест жараёнлари “Нефтчи”нинг Тошкент йиғинини якунлаб берди. Шундан сўнг жамоа вакиллари Фарғонага отландилар.

Sports.uz 2018