Неймар: Буффондек буюк дарвозабон билан бир жамоада ўйнаш - фахр

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар афсонавий дарвозабон Жанлуижжи Буффоннинг жамоага келгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен учун Буффондек буюк дарвозабон билан бир жамоада ўйнаш фахр. Бу нафақат унинг кучли футболчи эканлигига, балки унинг шахсиятига ҳам таалуқли. У кўп вазилатлар бор”,  - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб  ўтамиз, 40 ёшли дарвозабон “Ювентус”даги 17 йиллик фаолиятидан сўнг ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!