Неймар ЖЧ-2018 ҳақида: Бу кубок меники бўлиши керак

353

Неймар ЖЧ-2018 ҳақида: Бу кубок меники бўлиши керак

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси форварди Неймар яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018 ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионати – бу энг йирик мусобақа. Мен у ерда ўйнаб, чемпион бўлмоқчиман. Бу кубок меники бўлиши керак”, - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Швейцария, Коста-Рика ва Сербияга қарши кураш олиб боради.