433

ПСЖ клуби хужумчиси Неймар собиқ жамоадоши Леонель Месси билан қай тариқа дўст бўлганини айтиб ўтди.

- Ўйинлардан бирида биринчи бўлим якунланиб, танаффус пайтида Месси мени кўз ёш тўкаётганимни кўрди, бунга сабаб биринчи бўлимдаги омадсизлигим эди.

Лео менга қараб: Ўзинг яхши кўрган ўйин услубида ўйна, ҳеч нимадан қўрқма - дея менга далда бўлди.

Кўп юлдузли жамоада ўзимни ноқулай ҳис этардим. Бироқ Мессининг сўзларидан сўнг ўзимнинг кучимга ишонч ҳосил қилганман. Шу вақтдан бошлаб биз дўстона алоқаларда эдик, - дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтиради Globo Esporte нашри.  

Sports.uz 2018