Неймар қачон сафга қайтишини айтди

 

Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтган расмий тадбирлардан бирида сафга қачон қайтишини маълум қилди.

“Менда аниқ муддат йўқ, барчаси тикланиш жараёнига боғлиқ. Сафга қайтишимнинг тахминий санаси – 17 май”, – деди бразилиялик футболчи.

Аввалроқ бразилиялик 26 ёшли футболчи апрель ойи охирларида машғулотларга қўшилиши ва жорий мавсум якунига қадар яна майдонга қайтиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард Франция чемпионати доирасида “Марсел”га қарши (3:0) баҳсда жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!