Нигматуллин: Бразилия термаси Россияни текислаб кетди

 

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Руслан Нигматулин ҳамюртларининг Бразилияга қарши (0:3) кечган ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўз уйингда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганда, қандайдир яхши сўзларни топиш қийин. Бунинг учун Леонид Слуцкий (Россия термасининг собиқ устози – таҳририят изоҳи) каби инсон бўлиш керак. У бундай вазиятларда йигитларни мақташ йўлини топарди.

Ушбу ўйиннинг битта ижобий томони, у ўртоқлик беллашуви бўлганида ва ҳисоб ЖЧ–2018 натижасига таъсир қилмайди. Мен терма жамоамиз ҳақида ёмон гаплар айта олмайман. Аммо Бразилия термаси Россияни текислаб ўтди. Россиялик футболчилар кўп хатоларга йўл қўйишди. Чунки рақиб нисбатан тезроқ ва дадилроқ ўйнади”, – деди Нигматулин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!