"Ницца"Балотеллининг ўрнига Туриндан муносиб ўринбосар топди

Франциянинг "Ницца" клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Марио Балотеллининг ўрнига муносиб номзод топди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра "Торино" форварди Мбайе Ньянга французларни қизиқтириб қўйган.

Таъкидлаш лозимки, 23 ёшли сенегаллик футболчи асли “Милан” футболчиси ҳисобланади ва жорий мавсумни “Торино” сафида ижара асосида ўтказмоқда.

Ньянг ҳозирча туринликлар сафида А Серияда жами 23та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!