Нойер ЖЧда иштироки ҳақида айтиб ўтди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳамда Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер ЖЧ-2018да иштирок этиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Мавсумда бирорта ҳам учрашув ўтқазмасдан мундиалга йўл олиб бўлмайди. Мавсум якунигача бир неча беллашувлар қолди, вазият нимани тақазо этишини қўрамиз, - дея Нойернинг сўзларини келтиради клуб расмий веб-сайти.

“Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкес Германия чемпионати доирасида “Штутгарт”га қарши учрашувда ва Германия кубоги финал баҳсида “Айнтрахт”га қарши 32 ёшли футболчини майдонга тушуришга қарши.

Маълумот учун, Нойер жорий мавсумни сентябрьда олган жароҳати туфайли ўтқазиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!