ОЧЛ-2018: “Локомотив” – “Зоб Аҳан” баҳсини корейс ҳаками бошқариб боради

Янги ҳафта аввалида қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Жумладан, мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби охирги турда ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасини қабул қилади. ОФК мазкур учрашувни бошқариб бориш вазифасини Жанубий кореялик ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди. Ўйинга бош ҳакам сифатида Ко Ҳюнг Жин тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари – Юн Кванг Еол ҳамда Ким Юнг Ҳа ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса Чае Санг Ҳёп ишлайди.

ОФК Чемпионлар Лигаси-2018

Гуруҳ босқичи / 6-тур

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон)

Бош ҳакам: Ко Ҳюнг Жин (Жанубий Корея)

Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа (Жанубий Корея)

Захира ҳаками: Чае Санг Ҳёп (Жанубий Корея)

Комиссар: Чеунг Ҳин Чунг (Гонконг)

Назоратчи: Моҳд Али Бин Самад (Сингапур)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!