ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси турнирни тарк этди

543

ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси турнирни тарк этди

Бугун ОЧЛ 1/8 финал ўйинлари ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият  олиб борадиган  Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида Япониянинг  “Кашима Антлерс” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар  2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, 47-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бироқ бугунги ғалаба хитойликларга чорак финалга чиқиш учун камлик қилди. Боиси, Японияда кечган илк ўйинда “Кашима Антлерс” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа, “Шанхай СИПГ” ОЧЛдаги юришини 1/8 финалдаёқ якунлашга мажбур бўлди.

ОЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

“Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Кашима Антлерс” 2:1

Голлар: Халк (7, 81 пенальтидан) – Дои (42).