ОЧЛ. Барча масала Японияда ҳал этилади ёхуд “Ал-Хилол” ўз майдонида “Урава”ни енга олмади (видео)

Бугун Осиё қитъасида клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир – Осиё Чемпионлар лигасининг  финал ўйини бўлиб ўтди. Финалга Саудия Арабистонининг “Ал-Хилол” жамоаси ва Япониянинг “Урава Редс Даймондс” клублари етиб келишди.

Яхши биласиз, ОЧЛда финал баҳси икки ўйиндан иборат бўлади. Илк ўйин Саудия Арабистонида бўлиб ўтди ва унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга “рози бўлишди”.

Энди жавоб баҳси 25 ноябр куни Японияда бўлиб ўтади.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Осиё Чемпионлар лигаси. Финал. Илк ўйин

“Ал-Хилол” – “Урава Редс Даймондс” 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: Омар Харбин(37) – Рафаэль Силва(7).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!