ОЧЛ. Жепаровнинг жамоаси ҳам ғалабани бой берди

Бугун ОЧЛда 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Эроннинг “Истиқлол” клуби ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилди.

Теҳрондаги машҳур “Озоди” стадионда кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.

Даставвал Тиам 42-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган эди. Бироқ ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида Шиотани мувозанатни тиклашга эришди.

Жепаров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада заҳирага олинди. Бугунги дурангдан сўнг теҳронликларнинг очколари сони 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

ОЧЛ. 4-тур

“Истиқлол” – “Ал Айн” 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: Тиам (42 пенальтидан) – Шиотани (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!