ОЧЛ. “Локомотив”– “Зоб Оҳан” учрашувига чипталар бепул

254

ОЧЛ. “Локомотив”– “Зоб Оҳан” учрашувига чипталар бепул

Хабарингиз бор, эртага 17 апрель куни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги тур ўйинини Эроннинг “Зоб Аҳан” клубига қарши ўтказади. 

Мазкур ўйин “темирйўлчилар” учун гуруҳдан чиқишга сўнгги имконият ҳисобланади. Агар Андрей Микляев шогирдлари эртага ғалаба қозонишса, “Локомотив” гуруҳдан кейинги босқичга йўл олади. "Локомотив" футбол клуби ушбу учрашувга бўлган қизиқишни ҳисобга олган ҳолда "Локомотив" - "Зоб Ахан" ўйини чипталари 1 сектордан то 7 секторгача бепул  тарқатишга қарор қилди. Чипталар бир кишига 4 дона берилади. 

Чипталарни эртага соат 09:00 дан то 16:00гача бўлган вақтда "Локомотив" стадионидан олиб кетишингиз мумкин. 

Эртага “Локомотив” стадионига ташриф буюринг ва Ўзбекистон жамоасини Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида қўллаб-қувватланг! 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.