ОЧЛ. "Локомотив" Қатар грандидан енгилди (видео)

Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қатарда маҳаллий “Ал Дуҳаил” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ҳозиргина ниҳоясига етган мазкур қарама-қаршиликда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Даставвал 9-дақиқада Юсуф Эл Араби ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач эса унинг ўзи ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлади. 25-дақиқада эса Мсакни ҳам  ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди – 3:0.

Иккинчи бўлимда эса “Локо” устозлари таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишди ва бу ўз самарасини берди. 57-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Нивалдо рақиб билан бирга-бир вазиятга чиқди ва гол киритиб, ҳисобни қисқартирди.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмасдан Марат  Бикмаев ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ “темирйўлчилар”га “камбэк” амалга ошириш насиб этмади – 2:3.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голлар ва юзага келган хавфли вазиятлар акс этган видеолавҳа билан танишиш имконига эгасиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!