ОЧЛ. "Локомотив"дан 0:5 ҳисобида енгилган "Ал Вахда" яна мағлуб бўлди

Ҳозиргина ОЧЛ 2-тури доирасида B гуруҳдан ўрин олган БААнинг “Ал Ваҳда” ҳамда Қатарнинг “Ал Дуҳаил” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Мазкур беллашувда Жамол Белмади бошқарувидаги қатарлик футболчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва гуруҳда 6 очко жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадамлигини қўлга олишди.

ОЧЛ. 2-тур

“Ал Ваҳда” (БАА) – “Ал Дуҳаил” (Қатар) 1:3 (1:0, 0:3)

Голлар: Таглиабуэ (4 пенальтидан), Мурод Батна (90+3) – Эл Араби (57, 80), Карим Будиаф (75).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!