ОЧЛ. “Насаф”нинг кейинги турдаги рақиби ўз уйида мағлуб бўлди

682

ОЧЛ. “Насаф”нинг кейинги турдаги рақиби ўз уйида мағлуб бўлди

Бугун ОЧЛда 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Қаршининг “Насаф” клуби бугун Эронда “Персеполис” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мазкур гуруҳдан ўрин олган иккинчи ўйинда эса БААнинг “Ал Васл” клуби Қатарнинг “Ал Садд” клуби билан куч синашди.

Мазкур ўйинда мезбонлар ҳисобни очган бўлсада, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, Хави ва унинг жамоадошлари иккита гол киритган ҳолда иродали ғалабани қўлга киритди.

Маълумот учун, “аждарлар” 2-турда айнан “Ал Васл”га қарши баҳс юритишади.

“Ал Васл” – “Ал Садд” 1:2 (1:0, 1:1)

Голлар: Фабио Лима (26) – Буниджа (79, 90).