ОЧЛ. Танташев бошқарган ўйинда Аҳмедовнинг жамоаси мағлуб бўлди (видео)

448

ОЧЛ. Танташев бошқарган ўйинда Аҳмедовнинг жамоаси мағлуб бўлди (видео)

Бугун ОЧЛда 1/8 финал ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий  терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп тепадиган Хитойнинг  “Шанхай СИПГ” клуби сафарда “Кашима Антлерс” билан баҳс олиб борди.

Ҳамюртимиз Илгиз Танташев бошқариб борган мазкур баҳсда японияликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Жавоб баҳси роса бир ҳафтадан сўнг Шанхайда бўлиб ўтади.

Қуйида бугунги ўйин видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

ОЧЛ. 1/8 финал. Илк ўйин

“Кашима Антлерс” (Япония) – “Шанхай СИПГ” (Хитой) 3:1

Голлар: Сузуки (43), Ниши (49), Ю Хаи (75 автогол) -  Элкесон (77).