ОЧЛ. «Насаф» учун мусобақа ўз якунига етди, «Ал Садд» ғалаба қозонди

Ҳозиргина ОЧЛ 5-тури C гуруҳидан ўрин олган Қатарнинг «Ал Садд» ҳамда БААнинг «Ал Васл» жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда Хави ва унинг жамоадошлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ўз очколари сонини 12 тага етказиб олишди.

Қаршида «Насаф» билан дуранг ўйнаган “Персеполис” ҳисобида эса 10 очко мавжуд. Ўз навбатида, «аждарлар» 7 очко билан гуруҳда 3-ўринни қўлга киритадиган бўлишди.

ОЧЛ. 5-тур

«Ал Садд» (Қатар) – «Ал Васл» (БАА) 2:1

Голлар: Бунеджа (9, 53) – Каио (90+2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!