Обамеянг "Арсенал" тарихига кирди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛнинг сўнгги турида "Хаддерсфилд" (1:0, биринчи бўлим) дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, ушбу гол габонлик ҳужумчи учун АПЛдаги 10-гол бўлди. Унинг бу натижани қайд этиши учун бор йўғи 13та ўйин етарли бўлди. Шу тариқа Обамеянг “канонирлар” сафида премьер-лигада энг тезкор 10та гол урган футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Пьер-Эмерик Обамеянг “Арсенал” сафига қишки трансферлар даврида “Боруссия” Дортмунддан 64 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!